1 июлдан Қозоғистонда полиция ходимларига қўшимча маош тўланади
22 Июнь 13:09

1 июлдан Қозоғистонда полиция ходимларига қўшимча маош тўланади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 1 июлдан бошлаб Ички ишлар вазирлигининг давлат хизматчиларига, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган ташкилотлар ходимларига, давлат корхоналари ходимларига меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ тўланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Устама ҳақ Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2015 йил 31 декабрда қабул қилинган 1193-сонли «Давлат хизматчилари, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган ташкилотлар ходимлари, давлат корхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ҚР Ҳукумати 2022 йил 13 июнда қабул қилинган 389-сонли қарорида кўзда тутилган.

Қарор 2022 йил 1 июлдан кучга киради.

Қарорга мувофиқ, жазони ижро этиш муассасалари, тергов изоляторлари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, касалхоналарда сақланаётган шахсларни даволаганлик учун тиббиёт ходимларига асосий иш ҳақининг 40 фоизидан 540 фоизигача миқдорда ҳақ тўланади.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонликларнинг ўртача иш ҳақи 312 минг тенгедан ошди – статистика
10 Август 09:22

Қозоғистонликларнинг ўртача иш ҳақи 312 минг тенгедан ошди – статистика

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда жорий йилнинг иккинчи чорагида номинал ўртача иш ҳақи 312 минг тенгедан ортиқни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика бюросининг ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«2022 йилнинг II чорагида Қозоғистон Республикаси бўйича номинал иш ҳақининг ўртача қиймати 312 011 тенгени ташкил қилди. 2021 йилнинг мос чорагига нисбатан ўсиш 24 фоизни, реал кўрсаткичда 8,9 фоизни ташкил этди. Иш ҳақининг ўртача қиймати (иш ҳақи диапазонининг марказий даражаси) 2022 йилнинг II чорагида 196 728 тенгега баҳоланди», - дейилади бюро хабарида.

Бир йил ичида энг юқори иш ҳақи ўсиши қурилиш соҳасида кузатилди - 35,5%. Шунингдек, иш ҳақи транспорт ва сақлаш соҳасида – 34,8 фоизга, тоғ-кон саноати ва карьерларни қазиб олиш соҳасида – 28,3 фоизга ошди. Иш ҳақи энг кам кўтарилган тармоқлар: соғлиқни сақлаш ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш - 12,1%, турли хизматлар - 3,9%.

Ҳудудлар кесимида ойлик иш ҳақи энг кўп Қизилўрда вилоятида – 31,3 фоизга ошди. Энг паст ўсиш Нур-Султан шаҳрида кузатилди - 14,2%, реал кўрсаткичларда (нархларнинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда) 0,1 фоиз пунктга пасайиш кузатилди.

100 дан ортиқ полициячи Хитой билан тажриба алмашиш доирасида махсус курслардан ўтди – Қозоғистон ИИВ
8 Август 14:10

100 дан ортиқ полициячи Хитой билан тажриба алмашиш доирасида махсус курслардан ўтди – Қозоғистон ИИВ

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов Хитой Халқ Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Чжан Сяо билан учрашди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлиги вакили Шуғила Турлибек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Учрашувда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳамкорлик ҳолати муҳокама қилинди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тегишли ҳуқуқий асослар доирасида амалга оширилмоқда», — деди Шуғила Турлибек.

Шу муносабат билан трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ўзаро ташрифлар ва ишчи учрашувлар мунтазам ўтказилаётгани, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, иш тажрибаси алмашиш бўйича ўқув курслари ташкил этилаётганини айтди.

Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири Марат Ахметжановнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорлик юқори даражада. Ўтган беш йил давомида икки вазирлик делегатларининг қатор ўзаро ташрифлари ташкил этилди, хизматлар вакиллари ўртасида ўнлаб учрашувлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбари хитойлик меҳмонга 108 нафар қозоғистонлик полициячи учун малака ошириш курсларини ташкил этишда ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирди.

Январ воқеалари ташкилотчилари нимани кўзлагани маълум бўлди
1 Август 21:05

Январ воқеалари ташкилотчилари нимани кўзлагани маълум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform - Январ воқеаси ташкилотчилари Қозоғистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни кескинлаштиришни мақсад қилишган. Бу ҳақда ҚР ИИВ Тергов департаменти бошлиғи ўринбосари Мухтар Қожаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Фожиавий воқеалар давомида кўплаб фуқаролар жароҳатланган. Уларнинг бир қисми оммавий тартибсизликлар ташкилотчилари ва қўзғатувчилари таъсирида жиноят содир этишга кетган. Оқибатда давлат органларининг 71 та биноси, 700 дан ортиқ автомобил вайрон бўлган ва шикастланган. Улар орасида тез тиббий ёрдам, полиция ва ўт ўчириш хизматларининг автомобиллари бор», — деди у.

Мухтар Қожаевнинг сўзларига кўра, 1,5 мингдан ортиқ тадбиркорлик объекти зарар кўрган. Улар катта йўқотишларга дуч келишди.

«Энг ачинарлиси, фуқаролар ва хавфсизлик кучлари ходимлари ҳалок бўлди. Бизнинг фикримизча, бу оқибатларнинг барчасида террорчилик хуружлари ва оммавий тартибсизликлар ташкилотчилари айбдор бўлиши керак, чунки улар оқибатларини олдиндан кўрган. Шунингдек, у мамлакатдаги нормал ижтимоий-сиёсий вазият кескинлашиб, беқарор бўлишини хоҳлаган», — деди ИИБ вакили.

Янгиликлар

Архив