1 млндан зиёд қозоғистонлик ўқувчилар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олмоқда
23 Июнь 09:48

1 млндан зиёд қозоғистонлик ўқувчилар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Ёзги таътилнинг биринчи мавсумида 1 миллиондан зиёд қозоғистонлик ўқувчилар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олмоқда. Болалар учун шаҳар ташқариси, мактаб, уй ва чодир шаҳарчалари мавжуд, деб хабар беради Kazinform ҚР Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Биринчи навбатда, аҳоли жон бошига ўртача даромади яшаш даражасидан паст, яъни давлат манзилли ижтимоий ёрдамини олувчи оилалар фарзандлари болалар соғломлаштириш муассасаларида бўш вақтини ташкил этади. Шунингдек, етим болалар, ота-она қарамоғисиз қолган болалар ва алоҳида ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларига бепул йўлланмалар берилади. Болаларнинг шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштириши маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.

«Ҳар бир болалар оромгоҳининг ўз дастури бор, лекин ҳамма бир хил мавзуга эга. Болаларнинг ёзги таътилини ташкил этишда ягона ёндашувни ишлаб чиқиш мақсадида Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ёзги таътил даврида болаларнинг дам олишини, бўш вақтини ўтказиш ва бандлигини таъминлаш концепцияси ишлаб чиқилиб, ҳудудларга юборилди. Концепция турли ҳафталик мавзулар ва йўналишларни ўз ичига олади. Болалар учун соғлиқни сақлаш, таълим, экология, ижодкорлик, спорт, етакчилик йўналишлари бўйича дастурлар ишлаб чиқилди», - дейди ҚР Халқ таълими вазирлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Есенғази Иманғалиев.

Болалар ва ота-оналарни зарур маълумотлар билан таъминлаш мақсадида жорий йилда bala-demalys.kz сайтида болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг интерактив харитаси, веб-сайт ва мобил илова ишга туширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив