TASHKENT. Kazinform - Республика Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 январь куни Россиянинг Европа қисми шимолий ҳудудлари устида ҳосил бўлган совуқ ҳаво оқими Волгабўйи орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
9-11 январь кунлари республиканинг аксарият ҳудудида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Тоғолди ва тоғли туманларда қор ёғади, айрим жойларда кучли қор ёғади.
9-10 январь кунлари баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
10-15 январь кунлари республика бўйлаб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17, кундузи 5-8 даражагача; шимолда кечаси 17-22, Устюртда ва саҳро ҳудудларининг айрим жойларида 25-27, кундузи 7-10 даражагача, жанубда ва Фарғона водийсида кечаси 5-10, кундузи 2-5 даражагача совуқ бўлади.
Фото: UzA