12 йиллик тажрибага эга қишлоқ ўқитувчиси тахминан 400 минг тенге олади – Қозоғистон Таълим вазири
21 Июнь 11:11

12 йиллик тажрибага эга қишлоқ ўқитувчиси тахминан 400 минг тенге олади – Қозоғистон Таълим вазири

NUR-SULTAN. Kazinform – Халқ таълими вазири Асхат Аймағамбетов Павлодар вилояти қишлоқ ўқитувчилари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

«У Павлодар вилоятидаги таълим муассасаларида бўлиб, етакчи қишлоқ мактаби ўқитувчилари билан суҳбатлашди, ўқув дастури ва ёзги мактаб натижаларини муҳокама қилди. Шунингдек, иш ҳақи масаласи ҳам муҳокама қилинди. Масалан, 12 йиллик тажрибага эга информатика ўқитувчиси маоши 400 минг тенге атрофида эканлигини ва бу қишлоқ мактаби учун яхши даромад эканини айтди. Умуман олганда, мактабнинг аҳволи қониқарли, ўқитиш учун шароитлар яхши бўлса-да, «Ўқишга иштиёқманд мактаб» лойиҳаси тўғри йўлга қўйилмаган, сотиб олинган адабиётлар вазирлик тавсияларига жавоб бермайди, болалар учун қизиқарли нашрлар кам. Бу борада тегишли ишлар олиб борилиши керак»

, — деб ёзди вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида .

Вазир Ахборот технологиялари коллежига ҳам ташриф буюрди.

«Коллежнинг авваллари ва ҳозир қандайлигини ҳисобга олсак, амалга оширилган ишлар ҳайратланарли. Вилоят раҳбарининг касб-ҳунар таълими, жумладан, ушбу коллежни ривожлантиришда иштирок этаётгани қувонарлидир. Ўтган йили ушбу коллеж ўқувчиси EuroSkills танловида медални қўлга киритган эди. У «Веб-дизайн» йўналиши бўйича рақобатлашди. Кеменгер қишлоғидаги яна бир коллеж ветеринария йўналишида фаолият юритади. «Ёш мутахассис» лойиҳаси туфайли коллежнинг моддий-техник базаси яхшиланди. Коллежда аҳоли бандлигини таъминлаш, ўқув базасини ривожлантириш, дуал таълимни йўлга қўйиш борасида эришилаётган яхши натижаларни қайд этиш мумкин. Таълим муассасаларига ташриф буюрганидан сўнг барча раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди»

, — дея қўшимча қилди Асхат Аймағамбетов.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда шаҳар ва қишлоқ ўқувчилари ўртасидаги таълим фарқи 22 пунктга камайди
9 Август 12:59

Қозоғистонда шаҳар ва қишлоқ ўқувчилари ўртасидаги таълим фарқи 22 пунктга камайди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда шаҳар ва қишлоқ ўқувчилари ўртасидаги таълим фарқи 22 пунктга камайди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ўрта таълимдаги асосий муаммо таълим сифатини оширишдан иборат. Ҳудудлар, шаҳар ва қишлоқ мактаблари ўртасидаги тафовутни камайтириш бўйича ишлар олиб борилди. Биз сифатни баҳолаш учун кенг қамровли ташқи ва ички назорат механизмларидан фойдаланамиз. Шу нуқтаи назардан, PISA халқаро тадқиқоти биз учун муҳим аҳамиятга эга. Биз ушбу миллий лойиҳа доирасида «Мактабларга мўлжалланган PISA» халқаро махсус тадқиқотини ўтказишни бошладик», – деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, халқаро экспертлар башоратига кўра, пандемия туфайли мамлакатнинг PISA тадқиқотидаги кўрсаткичлари 30-40 пунктга тушиши хавфи мавжуд.

«Бироқ 2021 йилда ўтказилган «Мактабларга мўлжалланган PISA» натижалари шуни кўрсатдики, ўқувчиларнинг таълим сифати ўқиш саводхонлиги бўйича 30 баллга, математик саводхонлик бўйича 24 баллга, табиий фанлар бўйича 11 баллга ошган. Бу жуда яхши кўрсаткич. Шаҳар ва қишлоқ ўқувчилари натижалари ўртасидаги тафовут 22 баллга, турли тилларни ўрганаётган талабалар ўртасидаги тафовут эса 21 баллга камайди», — деди Асхат Аймағамбетов.

Вазирнинг сўзларига кўра, таълим муассасаларида хавфсизлик ва қулай шароитлар яратиш масалалари доимий назоратда.

Янгиликлар

Архив