2022 йилда хориждан 7000 та тарихий ҳужжатлар Қозоғистонга қайтарилди

Автор:  
Ляззат Сейданова
13 Февраль, 12:08

2022 йилда хориждан 7000 та тарихий ҳужжатлар Қозоғистонга қайтарилди

ASTANA. Kazinform – Қимматбаҳо ҳужжатларда Қозоғистон тарихига оид янги маълумотлар жамланган. Ҳужжатлар Венгрия, Германия, Италия ва Европа Иттифоқидан олиб келинган, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўтган йили олимларимиз илмий-тадқиқот ишлари билан 14 давлатда бўлди. Улар томонидан тўпланган ҳужжатлар орасида 445 та фотосурат, 206 та китоб ва нодир қўлёзмалар бор. Хронологик жиҳатдан 918 йилдан 1990 йилгача бўлган даврни қамраб олади.

Қайтарилган ҳужжатлар ҚР Миллий архивига топширилди. Айни пайтда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ягона маълумотлар базасини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Қимматбаҳо тарихий ҳужжатларни тарқатиш учун фотоальбомлар, тўпламлар, хронографлар, биографик маълумотномалар ва бошқа фойдали материаллар нашр этила бошланди.

«Археолог ва тарихчиларимизнинг иши шу билан тугамайди. Қозоғистонлик олимлар 2025 йилгача хорижда яна бир нечта экспедицияларни режалаштирмоқда», - деди ҚР Маданият ва спорт вазири ўринбосари Нурғиса Дауешов.



Мавзуга оид