2022 йилда Самарқанддаги «Регистон» мажмуасини томоша қилиш учун 1 млндан ортиқ сайёҳ келган

Автор:  
Ляззат Сейданова
13 Январь, 12:04

2022 йилда Самарқанддаги «Регистон» мажмуасини томоша қилиш учун 1 млндан ортиқ сайёҳ келган

TASHKENT. UzA. Kazinform - Ўтган 2022 йилда Самарқанд шаҳридаги «Регистон» мажмуасинига 1 миллион 027 минг 951 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

«Uzbektourism.uz» сайтининг маълум қилишича, «Янги Ўзбекистоннинг сайёҳлик дарвозаси» сифатида тан олинган Самарқанд 2023 йилда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) пойтахти бўлади. Шу муносабат билан Самарқанд шаҳрида UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-юбилей сессияси бўлиб ўтади.

2022 йилда «Регистон» мажмуасини янада ободонлаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, йил давомида амалга оширилган реставрация ва консервация ишлари давомида топилган ноёб тарихий ашёлар «Самарқанднинг тарихий суратлари» номи остида «Тилакори» мадрасасида намойиш этилди.

Жорий йилнинг 1-8 январ кунлари «Регистон»га жами 17009 нафар сайёҳ ташриф буюрди. Уларнинг 11085 нафари маҳаллий сайёҳлар (2645 нафари болалар), 2979 нафари хорижий сайёҳлар (300 нафари болалар).


Мавзуга оид