2022 йилда Ўзбекистон Қозоғистонга 104,7 минг дона музлатгич экспорт қилган

Редактор:  
Ляззат Сейданова
15 Февраль, 12:12

2022 йилда Ўзбекистон Қозоғистонга 104,7 минг дона музлатгич экспорт қилган

TASHKENT. UzA-Kazinform – 2022 йилда Ўзбекистон дунё мамлакатларига умумий қиймати 78,6 миллион долларлик 316,7 минг дона музлатгич экспорт қилди, дея хабар бермоқда Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Ўзбекистоннинг статистика портали маълумотларига кўра, музлатгичлар экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 74,8 минг донага ошган.

«2022 йилда Ўзбекистон Россияга энг кўп музлатгич экспорт қилди – 105,3 минг дона. Шунингдек, Қозоғистонга 104,7 минг, Тожикистонга 63,7 минг, Қирғизистонга 21,1 минг дона маҳсулот сотилган. 21 900 та музлатгич бошқа давлатлар томонидан тақсимланган», – дейилади агентлик хабарида.



Мавзуга оид