TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 5,2 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 миллион нафарга ёки 2,8 бараварга ошган.
Ўзбекистонга 2022 йилда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?
- Қозоғистон – 1551,1 минг нафар
-Тожикистон – 1447,8 минг нафар
-Қирғизистон – 1356,9 минг нафар
-Россия – 567,7 минг нафар
-Туркия – 75,6 минг нафар
- Жанубий Корея – 19,9 минг нафар
- Германия – 17,7 минг нафар
- Ҳиндистон – 16,8 минг нафар
- AҚШ – 13,1 минг нафар
- Франция – 11 минг нафар
- Буюк Британия – 10,5 минг нафар
- Озарбайжон – 10,4 минг нафар
- Италия – 8,8 минг нафар
- Испания – 6,3 минг нафар
- Хитой – 5,4 минг нафар.
Фото:/t.me/statistika_rasmiy/3164