2023 йил қозоғистонликлар  ҳаётига қандай янгиликлар олиб келади - Ҳукумат

Редактор:  
Бекабат Узаков
1 Январь, 13:51

2023 йил қозоғистонликлар  ҳаётига қандай янгиликлар олиб келади - Ҳукумат

ASTANА. Кazinform – Ҳукумат матбуот хизмати 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар режасини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Пенсия ва нафақалар ва энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш, энг кам яшаш минимумини ошириш, «Қулай мактаб» ва «Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаларини амалга ошириш, янги ривожланиш дастурларини, 5G алоқа тармоқларини ишга тушириш, шунингдек кичик шаҳар ва қишлоқларда интернет сифатини ошириш – Давлат раҳбари топшириғига асосан Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ушбу ва бошқа ўзгариш ва ташаббуслар жорий йилда қозоғистонликларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатади.

Primeminister.kz таҳририяти эътиборингизга 2023 йилдаги муҳим ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар жамланмасини тақдим этади.

Нақд пул даромадини ошириш

2023 йил 1 январдан республикада энг кам иш ҳақи миқдори 60 минг тенгедан 70 минг тенгега оширилди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 2022 йил 1 сентябр куни Қозоғистон халқига Мурожаатномасида маълум қилди. Меҳнат кодексига кўра, иш берувчилар иш ҳақини энг кам ойлик иш ҳақидан паст бўлмаган миқдорда таъминлашга мажбур экани инобатга олинса, саноатнинг барча тармоқларида турли мулкчилик шаклидаги корхоналарда меҳнат қилаётган қарийб 1,8 миллион ходимнинг пул даромади ортади.

Иш ҳақи даражасини аниқлашда энг кам ойлик иш ҳақи кўрсаткичидан паст эмас даражада малака тизимини ҳисобга олган ҳолда, бошқа тоифадаги ходимларнинг иш ҳақини оширишни ҳам кўриб чиқадилар.

Ҳукумат шифокорлар, ўқитувчилар, бюджет соҳаси бошқа ходимлари ва саноат ходимларининг иш ҳақини босқичма-босқич оширишни назарда тутувчи 2025 йилгача халқ даромадларини ошириш дастурини амалга оширишни давом эттиради.