2023 йилда Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати камида 4 фоизни ташкил этади

Автор:  
Нұрлан Тұяқов
12 Декабрь, 15:29

2023 йилда Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати камида 4 фоизни ташкил этади

ASTANA. Kazinform – 2023 йилда Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати камида 4 фоиз бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Сайловолди дастурини амалга ошириш мақсадида Республика штаби ташкил этилди. Барча давлат органлари ўзларининг тармоқ концепциялари ва идоравий ривожланиш режаларини ишлаб чиқмоқда. Улар йил бошида тасдиқланади»

, - деди Алихан Смаилов.

Унга кўра, Ҳукумат Давлат раҳбарининг Сайловолди дастурини сифатли амалга ошириш учун барча зарур ишларни амалга оширади.

«Натижада иқтисодиёт барқарор ривожланиб, одамларнинг турмуш даражаси юксалади. 2023 йилда иқтисодиётнинг ўсиш суръати камида 4 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқдамиз. Аҳолининг иш ҳақининг реал ўсиши, яъни инфляцияни ҳисобга олган ҳолда 2,3 фоиз даражасида кутилмоқда. Ишсизлик 4,8 фоизгача камайиши керак»

, - деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай