ASTANA. Kazinform - 2023 йилда 1 миллионга яқин киши иш билан таъминланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилда 830 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланди, шундан 233 минг нафари ёшлар. Келгуси йилда 1 миллионга яқин киши иш билан таъминланиши керак. Давлат органлари, корхоналар ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликда ҳаракат қилишнинг ягона алгоритми қабул қилинди. Бу мамлакатдаги меҳнат низолари сонини 5 баробарга қисқартириш имконини берди»
, — деди Бош вазир.
Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, давлатнинг барча ижтимоий мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмоқда.
«Жорий йилда рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда ижтимоий ҳимоя соҳасида қарийб 1 миллион хизмат кўрсатилди. Келгуси йилда 4,4 миллиондан ортиқ киши ижтимоий тўловларни олади, бу эса 4,6 триллион тенгега ошган. 1 январдан бошлаб ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар оиланинг рақамли картаси орқали проактив форматга ўтказилади»
, — Алихан Смаилов.
Муаллиф: Марлан Жиембай