2023 йилда Қозоғистонда қандай аҳамиятли қонунлар қабул қилинади

Автор:  
Нұрлан Тұяқов
27 Декабрь, 13:58

2023 йилда Қозоғистонда қандай аҳамиятли қонунлар қабул қилинади

ASTANA. Kazinform - Ҳукумат 2023 йилга мўлжалланган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режасини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Айтиш мумкинки, 2022 йил учун умумий қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режаси бажарилди. Жорий йилда Президент сайловолди дастури доирасида конституциявий ислоҳотлар, ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ишлар амалга оширилганини алоҳида таъкидламоқчиман. Келгуси йилда ҳам ислоҳотларни давом эттириш зарур»

, — деди Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов бугунги ҳукумат йиғилишида.

Шу билан бирга А.Смаилов Адлия вазирлиги Давлат раҳбари, Бош вазир ва Президент девони томонидан қўйилган қонунчиликка оид вазифаларни йил давомида назорат қилиб бориши, 2023 йилда ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаларига уларнинг киритилишини таъминлаши зарурлигини таъкидлади.

«Бу иш давлат органлари томонидан доимий равишда амалга оширилиши керак. Ҳукуматнинг 2023 йилга мўлжалланган қонун ижодкорлиги режасини тасдиқлашни таклиф қиламан. Режага 24 та қонун лойиҳаси киритилган. Улар орасида Сув кодекси, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Сув маҳсулотлари етиштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари алоҳида аҳамият касб этади»

, – деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи



Мавзуга оид