2023 йилдан Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ўқувчиларига компьютерлар ижарага берилади

Редактор:  
Ляззат Сейданова
14 Декабрь, 11:10

2023 йилдан Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ўқувчиларига компьютерлар ижарага берилади

ASTANA. Kazinform – 2023 йилдан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ўқувчиларига компьютерлар ижарага берилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида 25 минг иш ўрни яратилади. Иқтисодиётнинг йиллик ўсишига рақамли технологияларнинг ҳиссасини эса 1 фоизгача оширамиз. Яъни, бу ерда биз иқтисодиётнинг йиллик ўсиш динамикасига АКТнинг қўшган ҳиссасини бугунги 0,3 фоиздан 1 фоизга оширамиз»

, - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, бунинг учун IT-мутахассислари 3000 та ваучер билан қўллаб-қувватланади ва барча шаҳарларда ҳудудий технологик хаблар очилади. Бундан ташқари, хорижий компанияларнинг мамлакатга «релокациясин» ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

«2023 йилдан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ўқувчилари учун компьютер ижараси дастурини тасдиқлаймиз. Келгуси йилда 20 минг болани таъминлаймиз»

, - деди Бағдат Мусин.

Муаллиф: Марлан Жиембай




Мавзуга оид