TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида 423,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 254,1 минг нафарга ёки 2,5 бараварга ошган.
2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш – 379,6 минг киши;
- дам олиш – 26,9 минг киши;
- хизмат юзасидан – 8,2 минг;
- даволаниш – 5,0 минг киши;
- тижорат – 2,8 минг киши;
- ўқиш мақсадида – 1,2 минг киши;