ASTANA. Kazinform - 2024 йилдан бошлаб Астанага туташ қишлоқларда 15 та мактаб қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг Парламент Мажилиси депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Ўқитиш 42 та мактабда олиб борилмоқда, уларда жами 32 328 нафар ўқувчи таълим олади. Лойиҳавий қуввати - 14 906 ўрин. Бугунги кунда ўқувчи ўринлари етишмаслиги 9000 ўринни ташкил этади. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 15 та таълим объекти барпо этилди. Улар орасида 1720 ўринга мўлжалланган 8 та болалар боғчаси бор»
, — деди Ҳукумат раҳбари ўз жавобида.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Қосши шаҳрида 1200 ўринли иккита мактаб, Қоянди, Қараўткел қишлоқлари ва Қосши шаҳрида 280 ўринли учта болалар боғчаси қурилиши давом этмоқда. Ушбу иншоотларнинг қурилишини 2023 йилда якунлаш режалаштирилган.
«Бундан ташқари, «Қулай мактаб» доирасида ўқувчилар ўринлари билан таъминлаш учун пойтахт чеккасида 18 минг 600 ўринли 15 та мактаб (2024 йилда 10 минг 100 ўринли 8 та, 2025 йилда эса 8,5 минг ўринли 7 та мактаб) қуриш режалаштирилган»
, - деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Марлан Жиембай