ASTANA. Kazinform – 2026 йилгача 400 дан ортиқ янги мактаблар очилади. Бу ҳақда ҚР Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Таълим соҳасида йил бошидан буён 34 минг ўринли 325 та боғча ишга туширилди. 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қамраб олиш 98 фоизни ташкил этди. Уч сменали ва авариядаги мактабларни бартараф этиш мақсадида «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси тасдиқланди. Жорий йилда 106 минг ўринли 201 мактаб фойдаланишга топширилди. 2026 йилгача 842 минг ўқувчига мўлжалланган 400 дан ортиқ янги мактаблар фойдаланишга топширилади»
, - деди Ҳукумат раҳбари.
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда 410 та коллеж билан 500 га яқин корхона билан шартнома тузилган. 2025 йилга келиб коллеж ўқувчиларининг 100 фоизи бепул касбий таълим билан қамраб олинади.
«Соғлиқни сақлаш соҳасини 2026 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. «Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаси тасдиқланди. «Биологик хавфсизлик тўғрисида»ги янги қонун қабул қилинди. Тиббий асбоб-ускуналарни марказлаштирилган харид қилиш механизми жорий этилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан аҳолининг умумий ўлими 28 фоизга, оналар ўлими 3,5 баробарга камайди. Келгуси йилда онкологик касалликларга қарши курашиш бўйича 3 йиллик комплекс режани амалга ошириш бошланади»
, - деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Марлан Жиембай