2029 йилгача 150 миллиард доллар сармоя жалб қилиш зарур – ҚР Бош вазири

Автор:  
Ляззат Сейданова
24 Апрель, 15:31

2029 йилгача 150 миллиард доллар сармоя жалб қилиш зарур – ҚР Бош вазири

ASTANA. Kazinform – Мустақиллик йилларида Қозоғистонга 410 миллиард долларлик сармоя жалб этилди. Бу ҳақда Чехия-Қозоғистон бизнес-форумида иштирок этган бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мустақиллик йилларида мамлакатимизга 410 миллиард доллар сармоя киритилди. Стратегик мақсад - 2029 йилгача яна 150 миллиард доллар сармоя жалб этиш. Инвесторлар ҳар томонлама давлат томонидан қўллаб-қувватланяпти, шунингдек, уларга солиқ имтиёзлари бериляпти. Бундан ташқари, Қозоғистондаги махсус иқтисодий зоналарга жалб қилинган инвесторларга барча инфратузилмавий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу борада «Астана» Халқаро молия марказига алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Унинг фаолияти хорижий инвесторлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган», - деди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, бугунги форум Қозоғистон ва Чехия ўртасидаги ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, ҳамкорлик доирасида янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбари Қозоғистон ва Чехия ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йили 67 фоизга ошганини таъкидлади. Шунингдек, 15 йил ичида чех компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига 270 миллион доллар сармоя киритди.

Муаллиф: Алихан Асқар




Мавзуга оид