ASTANA. Kazinform – 29 май куни Қозоғистоннинг кўп қисмида об-ҳавони антициклоннинг кенг йўналиши белгилайди. Фақат республиканинг шимолида, шарқида, жануби-шарқида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Республикада кучли шамол эсиши, ғарб ва жанубда – чанг бўрони кузатилади, кечаси ва эрталаб жануби-шарқда – туман тушади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
Ақтўбе, Қостанай, Атирау вилоятларининг аксарият ҳудудларида кучли жазирама кутилмоқда.