Аҳоли даромадларини ошириш дастури доирасида 563 минг иш ўрни яратилди - вазир

Редактор:  
Ляззат Сейданова
12 Декабрь, 12:50

Аҳоли даромадларини ошириш дастури доирасида 563 минг иш ўрни яратилди - вазир

ASTANA. Kazinform – Аҳоли даромадларини ошириш дастури доирасида 563 минг иш ўрни яратилди. Бу ҳақда ҚР Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ўрта муддатли режаси ички бозорни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Жорий йилда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширишга эришилди. Бу йўналишда мавсумдан ташқари даврда озиқ-овқат маҳсулотларининг инфляция жараёнларини жиловлаш учун форвард молиялашдан кенг фойдаланилади. 2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури амалга оширилмоқда. Даромадларни қўллаб-қувватлаш доирасида 3 млндан ортиқ аҳолининг маоши оширилди»

, - деди Алихан Смаилов.

Унинг таъкидлашича, шифокорларнинг маоши - 30 фоизгача, ўқитувчиларнинг иш ҳақи - 25 фоиз, бошқа бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи - 20 фоиз, ишлаб чиқариш ходимларининг маоши 10-50 фоизга оширилди. Дастур ижроси доирасида жорий йилнинг 11 ойида 563 минг янги иш ўрни яратилди. Бу режага нисбатан 27 фоизга кўпдир.

«Республика бюджетининг даромадлари 11 ойда 101,9 фоизга бажарилиб, 9,7 трлн тенгени ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 46 фоизга кўпдир. Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасидаги ишлар халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Standard and Poor’s ва Fitch агентликлари Қозоғистоннинг суверен кредит рейтингини сармоявий ишонч даражасида тасдиқлайди»

, - деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф:т Марлан Жиембай




Мавзуга оид