24.05.2023 22:41 Қозоғистонлик курашчи Бекбол Нурланули икки карра Осиё чемпиони бўлди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик спортчи Бекбол Нурланули белбоғли кураш бўйича иккинчи бор Осиё чемпиони бўлди, дея хабар беради Kazinform Ақмола вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизматига таяниб.
12.05.2023 12:10 Қозоғистонлик ўқувчи АҚШнинг олти университети грантига сазовор бўлди KÓKSHETAÝ. Kazinform - АҚШнинг олти университети грантларини Ақмола вилоятининг 11-синф ўқувчиси қўлга киритди. Бундан ташқари, у тўртта хорижий университетга ҳам таклифнома олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
04.05.2023 12:22 Қозоғистонлик каратэчилар Япония чемпионлигини қўлга киритди ASTANA. Kazinform - Ақмолалик спортчилар Япония очиқ чемпионатида иккита олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Ақмола вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизматига таяниб.
28.03.2023 14:08 Кўкшетауда халқаро комедия театрлари фестивали бўлиб ўтмоқда KÓKSHETAÝ. Кazinform – Кўкшетауда давлат ва жамоат арбоби Темирбек Жургенов таваллудининг 125 йиллиги ҳамда Халқаро театр куни муносабати билан «SALEM» халқаро комедия театрлари фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
16.02.2023 14:40 Қозоғистон тарихида биринчи марта музда югуриш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади ASTANA. Kazinform – 19 февраль куни қозоғистонлик ва хорижлик мухлислар «Бурабай» миллий боғида йиғилиб, Жумбактас яқинидаги қалин музлаган дала юзасида экстремал пойгада иштирок этади, деб хабар бермоқда Kazinform.
15.02.2023 22:40 Астана пенсионерлари санаторийда бепул даволанишлари мумкин AASTANА. Кazinform - Пенсионерга санаторий-курортда даволаниш хизмати йилига бир марта кўрсатилади, даволаниш муддати эса 14 кунни ташкил этади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
15.02.2023 08:54 ҚР Президентининг Ақмола вилоятига амалий ташрифи видеоси эълон қилинди ASTANA. Kazinform– Ақорда Давлат раҳбарининг Ақмола вилоятига амалий ташрифи акс этган видеолавҳани эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
14.02.2023 20:55 Қасим-Жомарт Тоқаев пестицидлар ишлаб чиқарувчи «Астана-Нан Chemicals» заводига ташриф буюрди АQMOLA VILOYATI. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев пестицидлар ва агрокимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган «Астана-Нан Chemicals» заводи фаолияти билан танишди, деб хабар беради Ақорда.
14.02.2023 18:16 Президент Степногорск шаҳрида маҳаллий иссиқхона технологияларини ривожлантириш жараёни билан танишди STEPNAHORSK. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақмола вилоятига амалий ташрифи доирасида Степногорск шаҳридаги «Қозоғистоннинг иссиқхона технологиялари» МЧЖга ташриф буюрди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
14.02.2023 16:51 Давлат раҳбари Қозоғистон агроинновацион корпорациясига ташриф буюрди ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Ақмола вилоятига ташрифи чоғида Кўкшетау шаҳридаги «Қозоғистон агроинновацион корпорацияси» МЧЖ фаолияти билан танишди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
14.02.2023 15:52 Жорий йилдан қутқарувчиларнинг маоши 10 фоиздан 70 фоизга оширилади – ҚР Президенти ASTANА. Кazinform – Президент фармойишига кўра, қутқарувчиларнинг иш ҳақи жорий йилдан бошлаб 10 фоиздан 70 фоизга оширилади.
14.02.2023 14:10 Қасим-Жомарт Тоқаев: Қутқарув хизмати - жуда муҳим соҳа KÓKSHETAÝ. Kazinform - Давлат раҳбари М. Ғабдуллин номидаги Фуқаро муҳофазаси академиясига борди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
14.02.2023 11:42 Давлат раҳбари амалий ташриф билан Ақмола вилоятига борди ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Ақмола вилоятига борди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
20.01.2023 10:02 Турк инвестори Кўкшетауда янги ИЭС қуриш ниятида ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир Алихан Смаилов ва Туркиянинг «Гап Иншаат» компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Ченгел Азиз Қозоғистонда янги сармоявий лойиҳаларни ишга тушириш истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб.
11.01.2023 18:49 Президент Ақмола вилояти ҳокимини қабул қилди ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Ақмола вилояти ҳокими Ермек Маржиқпаевни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.
05.01.2023 14:40 Ақмола вилояти йўлларида 60 дан ортиқ одам қутқариб олинди ASTANA. Kazinform – Ақмола вилояти автомобил йўлларида жиддий вазият сақланиб қолмоқда. Қор бўрони оқибатида вилоятда 13 та республика, 23 та вилоят аҳамиятига молик автомобил йўллари ёпилган, деб хабар беради Kazinform Ақмола вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизматига таяниб.
22.12.2022 12:10 Астана – Бурабай сайёҳлик электропоезди қатнови йўлга қўйилди ASTANA. Kazinform – Янги йил байрами арафасида Астана шаҳридан Бурабайга махсус туристик электропоезд қатнови йўлга қўйилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
27.08.2022 11:32 ҚР Энергетика вазирлиги томонидан шимолий ҳудудларни газ билан таъминлашнинг иккита варианти кўриб чиқилмоқда KÓKSHETAÝ. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Ақшолақов Ақмола вилояти аҳолиси олдида ҳисобот берар экан, магистрал газ қувурини қуриш бўйича режалари билан ўртоқлашди. Бугунги кунга қадар вазирлик Ақмола ва Шимолий Қозоғистон вилоятларини газлаштиришнинг иккита эҳтимолий варианти устида ишламоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
19.07.2022 22:34 Хориждаги қозоқ болалари учун ёзги оромгоҳ очилди BURABAY. Кazinform - Бурабайда хориждаги 12-17 ёшли қозоқ болалари учун ёзги оромгоҳ очилди. Бугун «Отандастар қоры»(ватандошлар жамғармаси) нотижорат акциядорлик жамияти ҳомийлигидаги тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
18.07.2022 07:52 Қозоғистоннинг 17 вилоятида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши қайд этилди NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг январ-июн ойларида саноат ишлаб чиқариши индекси 103,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.