АҚШ бутун Европада ҳарбий иштирокини кучайтиради
30 Июнь 13:20

АҚШ бутун Европада ҳарбий иштирокини кучайтиради

WASHINGTON. Kazinform – Польшада доимий армия штаб-квартираси ташкил этилади, АҚШнинг янги ҳарбий кемалари Испанияга, қирувчи самолётлари Буюк Британияга, қуруқликдаги кучлари эса Руминияга боради, дея хабар беради Kazinform мухбири BBC News каналига таяниб.

Жо Байден Мадриддаги саммитда НАТО барча йўналишларда – қуруқликда, ҳавода ва денгизда мустаҳкамланишини айтди.

АҚШ баёнотида айтилишича, у бутун қитъада, айниқса Шарқий Европада, 5-армия корпусининг янги доимий штаб-квартираси жойлашган жойда ўз кучларини кўпайтирмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар қаторига АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Испаниядаги эсминецлар флотини тўрттадан олтитагача ошириш; Руминияда 3 минг ҳарбий хизматчидан ва 2 минг кишилик бошқа жанговар гуруҳдан иборат қўшимча бригадани жойлаштириш; Буюк Британияда F-35 кўринмас қирувчиларининг иккита эскадронини жойлаштириш; Германия ва Италияга қўшимча ҳаво мудофаа воситаларини юбориш каби чора-тадбирлар киради.

Америка Қўшма Штатлари ҳарбийларининг бутун Европада мавжудлигини кўпайтириш ҳарбий блокни кенг кўламли модернизация қилиш доирасида амалга оширилмоқда, бу унинг тезкор реакция кучлари сонини сезиларли даражада оширишни назарда тутади.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Ўхшаш янгиликлар
Норвегияда инфляция охирги 34 йилдаги энг юқори даражага етди
10 Август 20:41

Норвегияда инфляция охирги 34 йилдаги энг юқори даражага етди

NUR-SULTAN. Kazinform - Охирги 12 ойда Норвегияда товар ва хизматлар нархи ўртача 6,8 фоизга ошди. Бу ҳақда чоршанба куни қироллик марказий статистика бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС ахборот агентлигига таяниб.

Бу 1988 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Агентлик матбуот котиби Эспен Кристиансен инфляциянинг асосий омили озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархининг «тарихий» ошиши кузатилганини айтди.

Июн-июл ойларида ушбу товарлар нархи 7,6 фоизга ошди. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3,45 баробар кўпдир.

«Биз бир ой ичида озиқ-овқат нархининг бундай ўсишини ҳеч қачон бошдан кечирмаганмиз», - дейди Эспер Кристиансен.

Фото: 24.kz

Америка компаниялари биологик парчаланадиган пластмассага миллиардлаб сармоя киритмоқда
10 Август 15:55

Америка компаниялари биологик парчаланадиган пластмассага миллиардлаб сармоя киритмоқда

WASHINGTON. Кazinform - Компаниялар табиий, қайта тикланадиган материаллардан тайёрланган пластмасса ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда, улар керакли шароитларда хавфсиз тарзда утилизация қилинади, дея хабар беради Кazinform CBS Newsга таяниб.

i3 Cоnnect платформаси маълумотларига кўра, биопластика ишлаб чиқаришга сармоя 2022 йилнинг дастлабки уч ойида 500 миллион долларга етди ва 2021 йилнинг сўнгги чорагидаги 350 миллион доллардан ошиб кетди. Zion Мarket Research маълумотларига кўра, биопластика бозорининг даромади 2021 йилда 10,5 миллиард доллардан 2028 йилда тахминан 29 миллиард долларгача ошади.

Кентукки штатининг Винчестер шаҳрида жойлашган Danimer Scientific колза ёғи билан ферментланган микроорганизмлар ёрдамида PHА деб номланган биопластик ишлаб чиқаради. Натижада, нефть-кимё пластмассалари билан тенг маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган пластик гранулалар олинади.

Danimer бош директори Стивен Кроскрининг айтишича, Starbucks ва Dunkin Donuts қаҳвахоналарида PHА биопластикасидан тайёрланган сомон ва пластик ичимлик аралаштиргичлари қўлланилмоқда. Синовлар шуни кўрсатдики, PHА Danimer маҳсулотлари денгиз муҳитида олти ойдан кейин ва тупроқда икки йилдан кейин биологик парчаланиши мумкин.

Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида жойлашган NatureWorks, маккажўхори ва шакар қамишидан шакарни ферментациялаш натижасида олинган биопластик PLА ишлаб чиқарувчиси. Унинг Небраска штатининг Блер шаҳридаги заводи йилига 150 000 тонна биопластик гранулалар ишлаб чиқаришга қодир. NatureWorks Таиландда 600 миллион долларлик завод қурмоқда, бу эса уларнинг ишлаб чиқариш қувватини 50 фоизга оширади.

NatureWorks глобал маркетинг коммуникациялари бўйича менежери Лия Форднинг айтишича, компания боғлар ва фермер хўжаликларида тупроқни бойитиш учун органик материалга айлантирилиши мумкин бўлган пластик идишлар, стаканлар, ўрамлар ва идишлар ишлаб чиқаради.

PLА, PHА дан фарқли ўлароқ, табиатда осонликча биологик парчаланмайди. Уни саноат биологик парчаланадиган майдалагичларда озиқ-овқат чиқиндилари билан аралаштириш керак, акс ҳолда PLА парчаланиши учун ўнлаб йиллар керак бўлади.

Биопластик нефть ёки газ эмас, балки шакар ва крахмал каби манбалардан олинади. Уни ишлаб чиқариш жараёнида заҳарли чиқиндилар ҳосил бўлмайди. У узоқ вақтдан бери тиббиётда, масалан, организмда зарарсиз эрийдиган биопластик филаментдан тайёрланган тикувлар сифатида ишлатилган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 1950 йиллардан бери қазиб олинадиган ёқилғидан ишлаб чиқарилган 9 миллиард тонна пластмассадан фақат 9 фоизи қайта ишланган. Қолганлари ер ва сув ресурсларини ифлослантиради. Айни пайтда биопластика жаҳон пластик ишлаб чиқаришининг атиги 1 фоизини ташкил қилади.

Фото: cbsnews.cоm


Европа Иттифоқида Россия газ истеъмолини камайтириш бўйича келишув кучга кирди
10 Август 07:12

Европа Иттифоқида Россия газ истеъмолини камайтириш бўйича келишув кучга кирди

BRÚSSEL. Kazinform – Европа Иттифоқида Россия гази истеъмолини камайтириш бўйича келишув кучга кирди. Бу «Шимолий оқим» қувури орқали ёнилғи етказиб беришнинг қисқариши ва энергия хавфсизлиги муаммосини муҳокама қилиш фонида қабул қилинди, дея хабар беради Kazinform euronews.comга таяниб.

Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа энг ёмон сценарийга тайёрланиши кераклигини айтмоқда. Бу, бошқа нарсалар қаторида, қишда ёқилғи таъминотини тўхтатиш таҳдиди ҳақида эди.

Ўтган ҳафта тасдиқланган келишувларга кўра, ЕИга аъзо давлатлар 31 мартгача Россиядан газ истеъмолини сўнгги беш йилдаги ўртача кўрсаткичга нисбатан 15 фоизга камайтириши керак.

Демак, яқин ойларда Европа Иттифоқи жами 45 миллиард куб метр кўк ёқилғини тежаши керак. Ушбу ҳажмнинг деярли тўртдан бир қисми Россиядан Европа Иттифоқига импорт қилинадиган газнинг қарийб 40 фоизини оладиган Германияга тўғри келади.

Иттифоқнинг баъзи аъзолари - Венгрия, Испания, Португалия ва Греция - Россия таъминотига жуда боғлиқ бўлган мамлакатлар учун истиснолар талаб қилди.

Аввалроқ, навбатдаги санкциялар пакети доирасида Европа Иттифоқи Россиядан нефт импортига қисман эмбарго жорий қилганди — у декабр ойидан кучга киради. Брюссел Россия хомашёси бўлган нефт маҳсулотлари импортини бутунлай тўсиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда.

Фото: ru.euronews.com

Янгиликлар

Архив