Ақтўбе вилоятида машиналар тўқнашуви оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
4 Март, 20:14

Ақтўбе вилоятида машиналар тўқнашуви оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

AQTÓBE. Kazinform – Ақтўбе вилоятида юк машинаси ва енгил автомобилнинг тўқнашуви оқибатида тўрт нафар хорижлик ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform polisia.kz телеграм каналига таяниб.

«4-март куни Шимолий ҳалқа йўлида КамАЗ ва Cobalt русумли енгил автомобил тўқнашиб кетди. Автомашина ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси – барчаси Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда суд ишига қадар тергов ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда», – дейилади хабарда.