Алмати аэропортида маст ҳолатда бўлган 4 нафар Хитой фуқароси рейсдан туширилди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
29 Апрель, 11:22

Алмати аэропортида маст ҳолатда бўлган 4 нафар Хитой фуқароси рейсдан туширилди Фото: t.me/POLICE_of_KZ

ALMATY. Kazinform – Алмати аэропортида Хитой Халқ Республикасининг тўрт нафар фуқароси рейсдан туширилди. Полиция маълумотларига кўра, улар маст ҳолатда бўлган ва атрофдагиларни безовта қилган, дея хабар беради Kazinform Рolisia.kzга таяниб.

Жорий йилнинг 26 апрель куни Алмати шаҳри аэропортининг тармоқ полицияси бўлимига Air Astana компанияси вакилидан Алмати - Атирау рейси билан учиш учун кетаётган йщловчилар ҳақида хабар келиб тушган.

Текширув давомида 28, 32, 38 ва 42 ёшли Хитой фуқаролари аниқланган.

«Шикоятчининг сўзларига кўра, улар парвозни рўйхатдан ўтказиш вақтида ўзини қўпол тутган, маст ҳолатда бўлган, сўкинган ва умумий фойдаланиш жойларини ифлослаган.

Тиббий кўрик натижасида ҳуқуқбузарлар «ўртача даражадаги» спиртли ичимлик мастлиги ҳолатида эканлиги аниқланди.

Хорижий фуқароларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 440-моддаси 1-қисми (алкоголли ичимликлар ичиш ёки маст ҳолатда жамоат жойларига келиш) билан маъмурий иш қўзғатилиб, ҳар бири 5 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида (17 250 тенге) жаримага тортилди.

Иш қарор қабул қилиш учун Алмати шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий судига юборилди», – дейилади полиция хабарида.