Алмати коронавирус тарқалиши бўйича «сариқ» зонага ўтди
4 Июль 17:56

Алмати коронавирус тарқалиши бўйича «сариқ» зонага ўтди

NUR-SULTAN. Кazinform - Алмати «сариқ» зонага ўтди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати қўмитаси расмий вакили Ержан Байтанаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«4 июлдан Алмати шаҳри «сариқ» зонага кирди. Айни пайтда шаҳар давлат бош санитария шифокори қарор тайёрламоқда. Резолюцияда ҳамма нарса ёзилган. Шу муносабат билан биз ҳар бир фуқарони коронавирусга қарши вакцина олишга ва қайта эмлашдан ўтишга таклиф қиламиз», - деди Ержан Байтанаев телефон орқали Кazinform мухбири билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда коронавирус билан касалланган фуқароларнинг 80 фоизи вакцинани олмаган.

«Биз зудлик билан қозоғистонликларни ўзлари ва яқинларининг соғлиғини ҳимоя қилиш учун вакцина олиш жараёнидан ўтишга таклиф қиламиз. Бу жараён жамоавий иммунитетни шакллантириш учун ҳам муҳим», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Ўхшаш янгиликлар
ШУАРнинг йирик шаҳарларида коронавирус тарқалиши сабабли чекловлар жорий этилди
10 Август 13:13

ШУАРнинг йирик шаҳарларида коронавирус тарқалиши сабабли чекловлар жорий этилди

BEIJING. Кazinform - Хитой Халқ Республикасининг 4 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Шинжон-Уйғур автоном районининг (ШУАР) маъмурий маркази Урумчи шаҳрида коронавирус эпидемияси сабабли беш кунлик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Kazinform мухбири эпидемияга қарши кураш бўйича маҳаллий штаб хабарига таяниб хабар беради.

Сешанба кунидан бошлаб Урумчи шаҳрининг олти тумани аҳолисининг кўчага чиқишлари чекланган. ШУАР маъмурий марказида «Статик бошқарув» жорий этилади, турар-жойлар, жумладан, алоҳида ҳовлилар учун «битта кириш ва чиқиш» тамойилига қатъий амал қилинади.

Шаҳар давлат органлари ва барча даражадаги муассасалар ходимлари масофавий иш режимига ўтказилади. Фақат қишлоқ хўжалиги бозорлари, энг зарур товарлар сотиладиган дўконлар, дорихоналар ва шифохоналар очилади. Шаҳар жамоат транспорти ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Қарор коронавирус билан боғлиқ вазият фонида қабул қилинган.

Хабарномада таъкидланганидек, беш кун ичида ўта заруратсиз Урумчи шаҳрига чиқиш/кириш тақиқланади. Шу билан бирга, ҳаво, автомобил ва поезд қатновлари одатдагидек ишлайди.

Деярли 500,000 аҳолиси бўлган Инин шаҳрида (ШУАР, Хитой) ҳам COVID-19 чекловлари киритилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, июл ойининг охиридан бери ШУАРда жами 500 дан ортиқ асемптоматик коронавирус ташувчиси аниқланган. Уларнинг аксарияти Инин шаҳрида (405). CОVID-19 касаллиги Шинжоннинг бошқа йирик аҳоли пунктларида – Урумчи, Хўтан, Турфон, Ақсу, Болэ ва Хами шаҳарларида, шунингдек, Қашқар, Тачэн ва Олтой туманларида қайд этилган.

Ўтган кун давомида ШУАРда 120 дан ортиқ асемптоматик коронавирус ташувчиси рўйхатга олинган, улардан 70 дан ортиғи Инин шаҳрида.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Ўтган суткада Қозоғистонда 2389 киши коронавирусдан соғайди
10 Август 09:09

Ўтган суткада Қозоғистонда 2389 киши коронавирусдан соғайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2389 киши коронавирус инфекциясидан даволаниб чиқди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.

Ҳудудлар бўйича:

Нур-Султан шаҳрида - 1221,

Алмати шаҳрида - 247,

Ақтўбе вилоятида - 53,

Алмати вилоятида - 11,

Жетису вилоятида - 107,

Шарқий Қозоғистон вилоятида - 17,

Абай вилоятида - 90,

Жамбил вилоятида - 105,

Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 22,

Қарағанда вилоятида - 345,

Улитау вилоятида - 11,

Қостанай вилоятида - 45,

Қизилўрда вилоятида – 55,

Мангистау вилоятида - 31,

Павлодар вилоятида - 29.

Мамлакатда жами 1 331 812 киши COVID-19 дан даволаниб ва соғайиб чиқди.

Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 1650 кишида коронавирус аниқланди
10 Август 08:43

Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 1650 кишида коронавирус аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган сутка давомида 1650 киши коронавирусга чалинган, дея хабар берада Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.

Ҳудудлар бўйича:

Нур-Султан шаҳрида - 427,

Алмати шаҳрида - 183,

Чимкент шаҳрида - 28,

Ақмола вилоятида - 81,

Ақтўбе вилоятида - 78,

Алмати вилоятида - 30,

Жетису вилоятида - 37,

Атирау вилоятида - 48,

Шарқий Қозоғистон вилоятида - 52,

Абай вилоятида - 34,

Жамбил вилоятида - 31,

Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 68,

Қарағанди вилоятида - 200,

Улитау вилоятида - 29,

Қостанай вилоятида - 97,

Қизилўрда вилоятида – 45,

Манғистау вилоятида - 31,

Павлодар вилоятида - 88,

Шимолий Қозоғистон вилоятида - 49,

Туркистон вилоятида – 14.

Мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 370 983 нафарга етди.

Янгиликлар

Архив