Алмати шаҳрининг Турксиб туманида 300 дан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилади
30 Июнь 11:17

Алмати шаҳрининг Турксиб туманида 300 дан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилади

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрининг Турксиб туманида йўллар ва одамлар гавжум жойларда видеокузатув камералари сони кўпайтирилади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Туман аҳолиси билан учрашувда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев жорий йилда йўллардаги «Сергек» аппарат-дастурий комплекслари сони икки баробарга – 82 тадан 160 тага етказилишини таъкидлади.

«Бундан ташқари, 322 та видеокузатув камералари ўрнатилади, шундан 111 таси йўл чорраҳаларига, 76 таси ҳовлиларга, 18 таси боғ ва хиёбонларга, 90 таси таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларига, 15 таси диний обидаларга, 10 таси бозорларда», - деди ҳоким.

Бундан ташқари, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш доирасида юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш ишлари давом эттирилмоқда.

«Жорий йилда 342 та уй оптик толали алоқа линиясига уланди, шундан 317 таси «Қайрат» микрорайонида, 25 таси «Альмерек» микрорайонида. Бу ерда 25 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади», - деди Ерболат Досаев.


Муаллиф: Гулзат Сахова

Ўхшаш янгиликлар
Кузда Алматига 60 минг дозага яқин QazVac ва Pfizer вакциналари етказилади
9 Август 17:39

Кузда Алматига 60 минг дозага яқин QazVac ва Pfizer вакциналари етказилади

ALMATY. Кazinform - QazVac ва Pfizer вакциналари сентябр ва октябр ойларида Алматига етказилади. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили Гулжайнат Тилеген онлайн брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Маърузачининг сўзларига кўра, эмлаш пунктларида вакцина етарли.

«Бугунги кунда бизда 2 минг дозага яқин QazVac вакцинаси, 52658 минг доза Vero Cеll Sinopharm мавжуд. Pfizer вакцинасининг икки мингга яқин дозаси бор», - деди шифокор.

Сентябр ва октябр ойларида Алматига 28 200 доза QazVac ва 26 910 доза Pfizer (Comirnaty) келиши кутилмоқда. Охирги препарат айниқса ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун мўлжалланган.

«Илгари биз Pfizer вакцинасини олишни истаган барча аҳолига киритган эдик. Энди биз буни чеклаб қўйдик. Энди у фақат учта тоифадаги фуқароларга нисбатан қўлланилади. Хусусан, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун, – дейди Гулжайнат Тилеген.

Муаллиф: Алма Муқанова


Бу йил Алматига Яқин Шарқдан келган сайёҳлар сони 2,5 баробар кўпайди
9 Август 13:18

Бу йил Алматига Яқин Шарқдан келган сайёҳлар сони 2,5 баробар кўпайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Алмати Қатардан келган биринчи уюшган ишбилармон сайёҳлар гуруҳини кутиб олди, дея хабар бермоқда Kazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Йирик ритейл компания 47 нафар ходимини Алматига юборди. Араб сайёҳлари саёҳат давомида 5 кун давомида шаҳарнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларига ташриф буюришади.

Айни пайтда Алматига Яқин Шарқ давлатларидан кўплаб сайёҳлар келишмоқда. Биринчи чоракда шаҳарга ушбу давлатлардан 55 мингдан ортиқ сайёҳ келган, бу ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар кўпдир. Уларнинг бир қисми Қатар, БАА ва Саудия Арабистонидан келган инвесторлар ва сайёҳлардир.

Мутахассисларнинг фикрича, бунга Алмати шаҳри маъмурияти ва туроператорлар томонидан шаҳарни халқаро бозорда тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилган халқаро тадбирлар, ҳаво қатновини тиклаш ва чегараларни очиш туфайли «Dubai ATM - 2022» сайёҳлик кўргазмасида, Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Уммоннинг йирик шаҳарларида роуд-шоу каби тадбирларда иштирок этиш имконияти туғилди.

«Алмати оддий саёҳатчилар ва ишбилармон сайёҳлар орасида кенг эътироф этилган. Бугун биз Қатардан келган биринчи уюшган ишбилармон туристлар гуруҳини кутиб олдик. Амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли Алматига сайёҳлик маскани сифатида қизиқиш ортиб бормоқда. Бу ишлар изчил давом эттирилади. Шаҳримиз учун Яқин Шарқдан сайёҳлар оқимининг ортиши жуда муҳим. Бошқа давлатлар билан солиштирганда, Яқин Шарқдан сайёҳлар келишининг ўртача чегараси анча юқори», – дейди «Алмати шаҳри туристик ахборот маркази» МЧЖ директори Едиге Марғулан.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил охирида янги Алмати – Доҳа рейси йўлга қўйилган эди. Эндиликда бу йўналишдаги рейслар сони ҳафтасига тўрттага етди. Qatar Airways йил бошидан буён 100 дан ортиқ рейсларни амалга оширди. Парвозлар А-320 самолётларида амалга оширилади.

KASE: Доллар арзонлашди
9 Август 10:19

KASE: Доллар арзонлашди

ALMATY. Kazinform – Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 474-480 тенгедан сотилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 474 тенге, сотиб олиш курси эса 478 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи - 475,5 тенге ва сотиб олиш нархи эса 480 тенге.

8 август куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,11 тенгега пасайиб, 476,66 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 9 августдаги расмий курсига кўра 1 доллар - 476,62 тенге.

Россия рубли 7,2 - 7,7 тенге орасида савдо қилинмоқда.



Муаллиф: Алма Муқанова

Янгиликлар

Архив