03.08.2023 15:45 Алматида Қозоғистон-Афғонистон савдо уйи очилади ASTANА. Кazinform – Афғонистонлик тадбиркорлар билан биргаликда Қозоғистонда савдо уйи очиш масаласини ишлаб чиқиш керак. Бу ҳақда «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси раиси Райимбек Баталов Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форумида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
03.08.2023 14:39 Алматида Афғонистонни қўллаб-қувватловчи минтақавий марказ очилади ASTANA. Kazinform – Алматида Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича БМТнинг минтақавий маркази ташкил этилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
02.08.2023 12:15 Қозоғистон халқаро цирк фестивалида гран-прини қўлга киритди ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида ALMATY CIRCUS FESTIVAL I халқаро цирк фестивали бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform шаҳар маъмуриятига таяниб.
02.08.2023 07:36 Қозоғистонликлар «Супер Ой»ни томоша қилишди ALMATY. Kazinform – 1 августдан 2 августга ўтар кечаси қозоғистонликлар «Супер Ой»ни томоша қилишдан баҳраманд бўлишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
01.08.2023 14:25 Сиань шаҳридан Алматига дўстлик халқаро велоcайли бошланди ХIAN. Кazinform - Сешанба куни Сиань-Алмати дўстлик велосайли иштирокчилари Сиань шаҳридан (Шэньси провинцияси) бошланди. Хитойдан 30 нафар велоспортчи Хитой ҳудудидан ўтувчи қадимги Ипак йўли бўйлаб сайлда иштирок этмоқда. Қозоғистон ҳудудида улар сафига қозоғистонлик спортчилар қўшилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
30.07.2023 11:02 Зилзила Алматидан 316 км узоқликда содир бўлди ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги сейсмик станциялар тармоғи 30 июль куни Алмати вақти билан соат 02:58 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
30.07.2023 09:31 1 август куни «Сиан-Алмати» дўстлик велопойгаси бошланади PEKIN. Kazinform – «Сиан-Алмати» дўстлик велопойгаси 1 августда Сиан шаҳрида бошланади. Бу шаҳар қадимда Чанъань деб аталган ва Буюк Ипак йўлининг бошланғич нуқтаси бўлган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
29.07.2023 15:06 «Осиё овози»: Алматидаги фестивалнинг биринчи куни қандай ўтди ALMATY. Kazinform – Алматидаги «Медеу» муз майдонида 19 йиллик танаффусдан сўнг «Осиё овози» халқаро замонавий мусиқа фестивали бошланди. Бу йил фестиваль уч кун давом этади, деб хабар беради Kazinform.
28.07.2023 20:49 Алматиликлар «Осиё овози» фестивалига автобусда бепул боради ALMATY. Kazinform – 28, 29 ва 30 июль кунлари Алматида бўлиб ўтадиган «Осиё овози» мусиқа фестивали муносабати билан шаҳар маъмурияти ўз меҳмонлари учун 55 та бепул автобус ташкил этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
27.07.2023 19:42 Алматида стол тенниси бўйича ўтказилган турнирда қозоғистонликлар тўртта бронза медални қўлга киритди ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида стол тенниси бўйича WTT YOUTH CONTENDER ALMATY халқаро турнири бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform Миллий олимпия қўмитасига таяниб.
20.07.2023 14:15 Йил бошидан буён хорижликларнинг туристик йиғимларидан 314 млн тенге ҳокимликлар бюджетига тушган ASTANA. Kazinform – 2023 йил бошидан буён хорижликларнинг туристик йиғимларидан ҳокимликлар бюджетига 314 миллион тенге тушди. Тушимлар бўйича етакчи Алмати шаҳри ҳисобланади. Жанубий мегаполисга умумий миқдорнинг 86 фоизи ёки 270,6 миллион тенге тўғри келади. Иккинчи ўринда 37,7 миллион тенгедан ортиқ сайёҳлик йиғимлари йиғилган Астана шаҳри жойлашган, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
19.07.2023 09:14 Алмати илк бор стол тенниси бўйича ёшлар ўртасида халқаро турнирга мезбонлик қилади ALMATY. Kazinform – 25-28 июль кунлари Алмати шаҳрида илк бор беш ёш тоифасида стол тенниси бўйича WTT Youth Contender Almaty халқаро турнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.
18.07.2023 16:14 Алматида инватакси хизмати бўйича биринчи лойиҳа ишга туширилди ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳар маъмурияти ташаббуси ва Меҳнат вазирлиги кўмагида «Яндекс.такси» агрегатори орқали инватакси хизматларини кўрсатиш лойиҳаси бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
17.07.2023 23:15 Алматида сунъий булутлар пайдо бўлди - фейк ASTANА. Кazinform - Instagramда ноодатий булутлар видеоси пайдо бўлди, тахминан Алмати устида суратга олинган. Кадрлар тагида бу булутлар сунъий эканлиги айтилган, деб хабар беради Kazinform stopfake.kzга таяниб.
17.07.2023 20:17 Алмати вилоятида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади ALMATY. Кazinform – Алмати вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти яқин кунларда ҳудудда ҳаво ҳарорати 42 даражага етиши ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
17.07.2023 19:04 Алмати тоғларида ёнғинларнинг олдини олиш учун дронлардан фойдаланилади ALMATY. Кazinform – Алматининг тоғли ва ўрмон ҳудудларида ёнғинларнинг олдини олиш учун кўп функцияли дронлар ишга туширилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
14.07.2023 21:19 Алматида жазирама 20 июлгача давом этади ALMATY. Kazinform – «Қазгидромет» 15-21 июль кунлари Алмати шаҳридаги об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.
14.07.2023 18:43 Алмати-Бишкек автомобиль йўлига олиб борувчи йўл очилди ALMATY. Kazinform – Алмати вилоятидаги «Асил Арман» турар-жой мажмуаси ёнидаги эстакадада транспорт ҳаракати очилди, деб хабар беради Kazinform «ҚазАвтоЖол» миллий компанияси хабарига таяниб.
14.07.2023 16:50 Алматида иккита янги поликлиника қурилади ALMATY. Kazinform - Октябрь ойида Алмати шаҳрининг Бостандиқ туманида 300 ўринли «Болалар шошилинч тиббий ёрдам марказининг» операцион блокига эга янги қабулхона биноси очилиши режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги сайтига таяниб.
13.07.2023 22:21 Алматида етим болаларга 400 дан ортиқ хонадон ажратилади ALMATY. Kazinform – Алматида 2023-2024 йилларда етим болалар учун 440 та хонадон ажратилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев Бостандиқ тумани аҳолиси билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.