Алматидан 443 км узоқликда зилзила қайд этилди

Автор:  
Ляззат Сейданова
1 Июнь, 10:24

Алматидан 443 км узоқликда зилзила қайд этилди Фото: shutterstock.com

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «СОМЭ» МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи 1 июнь куни Алмати вақти билан соат 09:21:14 да зилзила қайд этди, дея хабар беради Kazinform.

«Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 443 км жануби-ғарбда, Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси - 11.2. MPV магнитудаси -4,8. Эпицентр координаталари 41,73° шимолий кенглик 71,89° шарқий узунлик. Чуқурлиги - 15 км.

Сезувчанлик тўғрисидаги маълумотлар (MSK-64 шкаласи бўйича): йўқ«,- дейилади «Алмати» навбатчи оператори хабарида.


Мавзуга оид