Америкалик журналист Жанибек Алимханулининг спорт фаолияти ҳақида ёзди
3 Июль 12:05

Америкалик журналист Жанибек Алимханулининг спорт фаолияти ҳақида ёзди

NUR-SULTAN. Кazinform – Тhе Ring журналисти Адам Абрамовиц қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханулининг (12-0, 8 КО) ҳозирги аҳволи ҳақида ўз фикрини билдирди, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

«Алимханули «вақтинчалик» чемпион. Америкалик боксчи Андраде ҳамон техник чемпион бўлиб турибди, у фақат жароҳат олган. Аниқлаш керак бўлган кўп нарса бор», — деб ёзган Абрамовиц Тwitterда.



Дарвоқе, май ойида Жанибек Алимханули британиялик боксчи Дэнни Дигнумни (14-1-1, 8 КО) иккинчи раундда нокаутга учратиб, WBО версияси бўйича ўрта вазн тоифасида «вақтинчалик» жаҳон чемпионига айланганди.

Америкалик Деметриус Андрадега (31-0, 19 КО) келсак, у WBО йўналиши бўйича тўлақонли чемпион ҳисобланади. Андраде британиялик Зак Паркерга (22-0, 16 КО) қарши жанг қилиши керак эди, бироқ уларнинг жанги америкалик боксчининг жароҳати туфайли қолдирилди. Андраде қайси вазнда - ўрта вазнда ёки супер ўрта вазнда кураш олиб бориши номаълум.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив