10.10.2022 21:26 14 октябр куни Астанада МДҲ давлатлари раҳбарлари учрашади ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида 14 октябр куни Астанада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев бошчилигида МДҲ давлатлари раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.