Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олди

Редактор:  
Бекабат Узаков
7 Октябрь, 17:12

Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олди

PRAGA. Kazinform - Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Прагада Франция Президенти Эммануэл Макрон, Европа Иттифоқи кенгаши раиси Шарл Мишел ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан учрашувидан сўнг баёнот қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform Azertagга таяниб хабар берди.


Елисей саройининг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда «Арманистон ва Озарбайжон БМТ Низоми ва 1991 йилги Алмати декларациясига содиқлигини яна бир бор намойиш этиб, бир-бирининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тан олади. Томонлар бу делимитация бўйича комиссия фаолияти учун асос эканлигини ва комиссиянинг навбатдаги йиғилиши октябр ойи охирида Брюсселда ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

Арманистон Европа Иттифоқининг фуқаролик миссиясини Озарбайжон билан чегарага жўнатишга рози бўлди. Озарбайжон ҳам ушбу комиссия билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди. Миссия ўз ишини октябр ойида бошлайди ва 2 ой ичида якунлайди».

Фото: vzlyad.аz

Дунё  


Мавзуга оид