ASTANA. Kazinform – Асем Оринбай Алмати шаҳрида бўлиб ўтаётган стендда отиш бўйича Жаҳон Кубоги ғолиби бўлди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Матбуот хизмати хабарига кўра, скит дастурида қозоғистонлик спортчига ҳеч ким тенг кела олмаган.
Финалда ҳиндистонлик Ганемат Секхон ва Асем асосий босқичда 60 марта ўқ узиб, 50 очко жамғариб, дурангга эришди. Қўшимча имкониятда қозоғистонлик спортчи берилган икки имкониятда ҳам мерганлик қилди. Рақиби нишонга бор-йўғи бир марта тегкизди. Яна бир ҳиндистонлик спортчи Даршна Ратхор бронза медалига сазовор бўлди.