ASTANA. Kazinform – ҚР Ҳукумати Президентнинг Астана шаҳрини янада ривожлантириш бўйича фармойишларини амалга ошириш чора-тадбирларини кўриб чиқди, дея хабар бермоқда Kazinform.
Астана ҳокими Женис Қасимбек янги дастурий ҳужжатлар, жумладан, шаҳарни 2035 йилгача ривожлантиришнинг бош режаси, 2030 йилгача бўлган реновация дастури, ободонлаштиришнинг ягона концепсиясини ишлаб чиқиш ҳақида маъруза қилди.
Шу билан бирга, Астана ҳокими янги турар-жой биноларини ишга тушириш бўйича прогнозлар, акциядорлар муаммоларини ҳал этиш чора-тадбирлари, ИЭМ-3 ва газ иситиш станциялари қурилиши, ичимлик суви ишлаб чиқариш насос-фильтр станцияси фойдаланишга топширилгани, олтита ёрдамчи электр станцияси ва йирик оқова сувларни тозалаш лойиҳаси ҳақида маълумот берди.
Астана ҳокими автойўлларни (30 та лойиҳа) қуриш ва таъмирлаш, Тауелсиздик кўчаси бўйлаб Есил дарёси устидаги кўприкда ҳаракатни йўллга қўйиш, автобуслар паркини янгилаш (+400 та автобус), LRT лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, шаҳар ҳудудида «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида янги мактаблар (24 та мактаб) қурилиши, бошқа тиббий-ижтимоий инфратузилма обектларини очиш режалари ҳақида гапириб берди.
ҚР Бош вазири Алихан Смаилов пойтахтда уй-жой қурилишининг юқори суръатларини сақлаб қолиш, илғор муҳандислик инфратузилмаси билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Ҳукумат раҳбари қурилиш ташкилотлари томонидан белгиланган меъёрлар ва умумий қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Фото: primeminister.kz