Астана шаҳрининг бош арчаси 19 декабр куни ёқилади

Автор:  
Ляззат Сейданова
16 Декабрь, 20:09

Астана шаҳрининг бош арчаси 19 декабр куни ёқилади

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида бош арча юлдузини ёқиш маросими 19 декабрга кўчирилди. Бу ҳақда Астана маъмурияти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Арча чироқларин ёқиш тантанали тадбири 19 декабр куни бўлиб ўтади. Концерт дастури соат 18:00да бошланади»

, - дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бош арча 18 декабр куни EXPO халқаро кўргазмалар маркази ҳудудидаги Мустақилликнинг 25 йиллиги монументи ёнида ёқилиши маълум қилинганди.

Бундан ташқари, Астанада муз майдончалари, чанғи йўллари, янги йил фотозоналари ва бошқалар барпо этилмоқда.



Мавзуга оид