Астанада 2,5 минг бола этно флешмобда иштирок этди

Редактор:  
Жарасқан Нұрыбаев
29 Апрель, 10:50

Астанада 2,5 минг бола этно флешмобда иштирок этди Видеодан лавҳа

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон халқлари бирлиги куни ва Халқаро рақс куни арафасида Астанада миллий либослар флеш-моби бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform шаҳар Таълим бошқармасига таяниб.


«Астана шаҳридаги барча таълим муассасаларида «Бу бизнинг Қозоғистон» этно флешмоби бўлиб ўтди. Унда 2500 дан ортиқ болалар иштирок этди.

Гўзал тадбир Махамбет Утемисули номидаги Талабалар саройи олдидаги хореографик жамоалар, этнолингвистик марказлар иштирокидаги байрам дастури билан якунланди» – дейилади хабарда.