Астанада давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси топилди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
2 Май, 08:52

Астанада давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси топилди

ASTANA. Kazinform – Астаналик полициялар давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикасининг уч фуқаросини қўлга олди, деб хабар беради Kazinform.

2022 йилда Россия Федерациясида қидирувда бўлган 20 ёшли йигит Москва шаҳридаги савдо уйларидан бирида ўғирлик содир этган.

Шунингдек, чегарани ноқонуний кесиб ўтган 36 ёшли эркак ва 2020 йилда фирибгарликда айбланган 43 ёшли эркакнинг шахси аниқланди.

Ҳибсга олинганларнинг барчаси Астана ПД вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига қамалган.

Уларни экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.



Мавзуга оид