Астанада ОҲИЧК давлатлари кўнгиллилик ҳаракати етакчиларининг йиғилишини ўтказиш таклиф этилди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
13 Октябрь, 13:38

Астанада ОҲИЧК давлатлари кўнгиллилик ҳаракати етакчиларининг йиғилишини ўтказиш таклиф этилди

ASTANA. Kazinform – ОҲИЧКга аъзо давлатларнинг етакчи олий ўқув юртлари ҳамкорлик тармоғини яратиш катта истиқбол ва имкониятларни очиб беради. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Астанада бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши саммитида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Иқтисодий фаолият инсоний ўлчовга, инсон ресурсларини сақлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган тақдирдагина самарали ҳисобланади. Жорий йилнинг июль ойида Астана шаҳрида бўлиб ўтган Ёшлар кенгашининг муваффақиятли ўтказилган йиғилиши бу йўналишдаги ҳамкорлик истиқболидан далолат беради. Шу муносабат билан 2024 йилда Астана шаҳрида Ёшлар кенгаши бошчилигида ОҲИЧКга аъзо давлатлари кўнгиллилар ҳаракати етакчиларининг учрашувини ўтказишни таклиф қиламан»

, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Бундан ташқари, Президент ОҲИЧКга аъзо давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларининг ҳамкорлик тармоғини яратиш катта истиқбол ва имкониятлар очаётганини таъкидлади. Ушбу тармоқ орқали IT, нанотехнологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги янги ташаббуслар бўйича тажриба алмашиш мумкин.

«Қозоғистон ОҲИЧКни янада ривожлантириш ниятида. Кенгашнинг ўзига хос формати ва географиясини ҳисобга олсак, унинг истиқболи ва келажаги катта эканлигига ишончим комил. Форум иштирокчиларига ишларида муваффақиятлар, қўшма ташкилотимизни мустаҳкамлаш йўлида янги ютуқлар тилайман»

, - деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов