Астанада ОҲИЧКга аъзо давлатлар раҳбарлари тақдирланди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
13 Октябрь, 16:08

Астанада ОҲИЧКга аъзо давлатлар раҳбарлари тақдирланди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ОҲИЧКга аъзо давлатлар раҳбарлари тақдирланишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Раислик ОҲИЧК юбилей медалини форумда иштирок этаётган мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларига топширишга қарор қилди. Ҳамкасбларимга, яъни давлат раҳбарлари, президентлар, делегациялар раҳбарларига форумдаги фаол иштироки учун самимий миннатдорлик билдираман», - деди Қасим Жомарт Тоқаев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши саммитида.

Шу муносабат билан Қозоғистон Президенти бугунги муҳокамалар саммитнинг муваффақиятли ўтишига хизмат қилганини таъкидлади.

Қайд этиш жоизки, юқори даражадаги учрашув Қозоғистон раислигида ОҲИЧКни ташкил этиш ташаббусининг 30 йиллигига тўғри келганда ўтказилмоқда. Саммитга аъзо давлатлар, кузатувчи давлат ва ташкилотлар, ҳамкор ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари таклиф этилди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Photo: t.me/bort_01




Мавзуга оид