ASTANA. Kazinform – Астанада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг олтинчи саммити ўз ишини бошлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Яқинда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров бу йилги саммитга 50 га яқин делегация келишини маълум қилди.
Юқори даражадаги учрашув ОҲИЧК чақириш ташаббусининг 30 йиллигига тўғри келди ва унга Қозоғистон раислик қилмоқда. Саммитга аъзо давлатлар, кузатувчи давлат ва ташкилотлар, ҳамкор ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари таклиф этилди.
Осиё кенгаши саммити пандемиядан кейинги даврда нафақат Қозоғистон, балки бутун қитъада ўтказиладиган энг йирик сиёсий тадбирлардан бирига айланади, дейиш мумкин. Бу саммит Қозоғистон раислигидаги асосий воқеа, жумладан, унда мамлакатнинг раис сифатидаги икки йиллик фаолияти сарҳисоб қилинади.
Саммит давомида бир қатор ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.
ҚР Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, олтинчи саммитда 11 давлат раҳбари иштирок этади.