Астанадаги Марказий Осиё-Россия саммитида 6 давлат президентлари иштирок этмоқда

Редактор:  
Ляззат Сейданова
14 Октябрь, 17:07

Астанадаги Марказий Осиё-Россия саммитида 6 давлат президентлари иштирок этмоқда

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида «Марказий Осиё-Россия» саммити бошланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Олий даражадаги учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия президентлари иштирок этиб, олти томонлама форматдаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қиладилар.

Учрашув якунларига кўра, давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши режалаштирилган, Евроосиё маконида минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўрсатилган.

Якуний ҳужжатда сиёсат ва хавфсизлик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик каби соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳам алоҳида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун МДҲ давлатлари раҳбарлари Астанада учрашди. Саммитда Қозоғистон 2023 йили МДҲга раислик қилишни Қирғизистон Республикасига ишониб топширди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи



Мавзуга оид