ATYRAU. Kazinform – Атирауда Қозоғистон Республикаси Давлат рамзларининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Тадбирда жамоатчилик вакиллари, Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, этник-маданий бирлашмалар вакиллари, мактаб ўқувчилари иштирок этди.
Ҳарбийлар Давлат байроғини Бейбарис майдонидан Давлат рамзлари майдонига тантанали равишда олиб борди. Қозоғистон Республикасининг Давлат байроғини махсус ҳарбий қоровул 91 метрлик флагштокка ўрнатди, Қозоғистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.
«Давлат рамзлари азалий тарихимизнинг ҳақиқий кўзгусидир. Уларнинг мазмуни бизнинг ўтмишимизни акс эттиради ва келажакка бўлган мақсадимизни белгилайди. Халқимизнинг маънавияти, миллий анъаналари, қаҳрамонлиги ва ҳикматини ўзида мужассам этган, ягона мақсадни мужассам этган бу тимсолларни асраб-авайлайлик, эъзозлайлик! Байроғимиз баландда ҳилпираб, мадҳиямиз қалбларни тўлқинлантирсин!» – деди вилоят ҳокими Серик Шапкенов.
Тантанали тадбир байрам концерти билан давом этди.
Қозоғистондаги энг баланд флагштоклардан бири Атирауда жойлашган. Унинг баландлиги 91 метр.