Азалдан қозоқ халқида ўлим жазоси бўлмаган - ҳуқуқшунос
2 Июнь 18:09

Азалдан қозоқ халқида ўлим жазоси бўлмаган - ҳуқуқшунос

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоқ халқида азалдан ўлим жазоси бўлмаган, унинг ўрнига хун тўлатилган. «Инсон ҳуқуқлари бўйича Хартия» жамоат фонди директори Жемис Турмағамбетова Kazinform агентлигига мамлакатдаги ҳуқуқий ислохотларга муносабати ҳақида гапириб берди.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фармони билан мамлакатда ўлим жазоси бекор қилинди. Бундан ташқари, Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартишлар киритилди. Бу Президент Тоқаевнинг инсонпарварлик ҳаракати ва инсонпарварлик миссияси, деб айтган бўлардим. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ўлим жазосига олиб келадиган жиноятлар сони камайган. Умуман олганда, 1995 йилдан бери мен Қозоғистоннинг Ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг ва иккинчи факултатив протоколига қўшилиши ва мамлакатимизда ўлим жазосини бекор қилиш масаласи устида иш олиб боряпман», — деди у.

Ҳуқуқшунос қозоқ халқи тарихида ўлим жазоси бўлмаганига тўхталди.

«Халқимизда ўлим жазоси ўрнига хун тўлаш жазоси бўлган. Масалан, шахснинг одам ўлдирганлиги исбот қилинса, халқимиз уни ўлимга ҳукм қилмаган. У қотиллиги учун хун тўлаган. Ўлим жазоси билан муаммо ҳал бўлмаслигини доно халқимиз яхши тушунган», — деди Жемис Турмағамбетова.

Жамғарма директори, шунингдек, қозоғистонликларни бўлажак республика референдумида иштирок этишга чақирди.

«Референдумдан кейин қонунчилигимизга ўзгартиришлар киритилади. Бу мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси учун муҳим воқеа. Шу боис, ҳар бир фуқаро ўз ҳаётига, мамлакат тақдирига бефарқ бўлмай, референдумга бориб, овоз бериши керак, деб ҳисоблайман», — деди ҳуқуқшунос.

Янгиликлар

Архив