Бельгияда газ истеъмоли нарх ошиши туфайли 18 фоизга камайди
30 Июнь 07:39

Бельгияда газ истеъмоли нарх ошиши туфайли 18 фоизга камайди

BRÚSSEL. Kazinform – Табиий газ нархининг ошиши жисмоний шахслар ва Европа Иттифоқи саноатини газ истеъмолини кескин камайтиришга ундади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Бельгияда уй хўжаликлари ва ўрта компаниялар газни 20 фоизга кам истеъмол қилган бўлса, йирик саноат корхоналари деярли 12 фоизга тежаб қолишган.

Жумладан, электр энергияси ишлаб чиқариш станцияларида истеъмол камайган.

Украинадаги вазият ва кейинчалик нархларнинг ошиши газнинг шахсий истеъмолига таъсир қилди. Бельгиялик кўплаб оилалар газни тежаш мақсадида уйларида иситиш ҳароратини пасайтирди. Бу ҳақда Бельгия федерал энергетика вазири Тинне Ван дер Стратен парламентдаги чиқишида маълум қилди.

Аввалроқ Бельгия ҳукумати уйда энергия сарфини камайтиришни маслаҳат берган эди. Қўшни Германия ва Франция ҳам шундай чоралар кўрмоқда. Масалан, Германия федерал иқтисодиёт вазири Роберт Хабек ватандошларини сув ва энергияни тежашга чақирди.

Ўхшаш янгиликлар
Эрон билан ядровий келишувга эришиш эҳтимоли туфайли нефть нархи тушиб кетди
9 Август 21:54

Эрон билан ядровий келишувга эришиш эҳтимоли туфайли нефть нархи тушиб кетди

АММАN. Кazinform - Сешанба куни нефть нархи бир баррел учун 1 доллардан кўпроққа тушиб, ўтган ҳафтада эришилган кўп ойлик энг паст даражага яқинлашди. Бу пасайиш Эрон билан ядровий битимни янгилаш бўйича музокаралардаги сўнгги муваффақиятлар фонида рўй берди, бу Теҳронга экспортни кўпайтириш имконини бериши кутилмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири Reyters агентлигига таяниб.

Душанба куни Европа Иттифоқи 2015 йилда Эрон ядровий келишувини қайта тиклаш бўйича қарор лойиҳасининг якуний матнини таклиф қилди. Европа Иттифоқининг юқори мартабали мулозимига кўра, бу борадаги якуний қарор АҚШ ва Эроннинг розилигини талаб қилади, бу «бир неча ҳафта» ичида олиниши кутилмоқда.

Шу фонда сешанба куни Brent нефти 1,34 долларга ёки 1,4 фоизга тушиб, бир баррели учун 95,31 долларни ташкил қилди. АҚШнинг Wеst Техаs Intermediate (WTI) нефти 1,25 долларга ёки 1,4 фоизга тушиб, 89,51 долларга тенг бўлди.

Расмий равишда Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (ҚКҚҲР) деб номланувчи Эрон ядровий битимини қайта бошлаш бўйича Вена музокаралари беш ойлик танаффусдан сўнг ўтган ҳафта Вена шаҳрида давом эттирилди.

Айни пайтда, битимнинг кечикиши ҳали ҳам бозор иштирокчилари орасида баъзи шубҳаларни келтириб чиқармоқда.

«Бу нуқтага етиб бориш учун қанча вақт кетганини ҳисобга олсак, трейдерлар айниқса (савдо учун) умидвор эканига ишончим комил эмас. Шунга қарамай, хабар қилинганидек, ҳали ҳам баҳсли нуқталар бор «, - деди ОANDA брокерлик ходими Крейг Эрлам.

»Эрондан нефть экспортини қайта тиклаш вақти ҳақидаги тафсилотлар ноаниқ бўлиб қолса-да, ҳатто келишув янгиланган тақдирда ҳам, Эрон учун нефть экспортини нисбатан тез ошириш имконияти мавжуд«, - деди Commonwealth Bank таҳлилчиси Вивек Дхар.

Унинг сўзларига кўра, олти ой ичида Эрон нефть экспортини кунига 1-1,5 миллион баррелга ёки жаҳон етказиб беришнинг 1,5 фоизигача ошириши мумкин, - деб хабар беради ТRT World.

«2015 йилги ядровий келишувнинг қайта тикланиши, эҳтимол, бозорлар келишувга эришилишига ишонмаётганини ҳисобга олсак, нефть нархининг кескин пасайишига олиб келиши мумкин», - деди Дхар.

Келишув нефть нархларига кейинги босимни юмшатиши мумкин, унинг даражаси Эрон бозорни қанчалик тез қўшимча нефть билан тўлдиришига боғлиқ, деб хабар беради Мarket Pulse.

Йил бошида Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши фонида нефтнинг кўтарилиши нефть таъминоти билан боғлиқ хавотирларни кучайтирди. Шу билан бирга, март ойида Brent нархи бир баррел учун 139 долларга етди ва бу уни рекорд даражага яқинлаштирди.

Шу билан бирга, Brent шу жума куни 92,78 долларгача тушиб кетди, бу жорий йилнинг феврал ойидан бери энг паст кўрсаткичдир. Бу пасайиш Англия банкининг бир кун олдин Буюк Британия иқтисодиёти тўртинчи чоракда 15 ой давом этадиган рецессияга кириши ҳақидаги огоҳлантириши фонида юз берди. Шу билан бирга, регулятор ставкани кетма-кет олтинчи марта, йилига 1,75% га, 50 базавий пунктга оширди.

Божхона маълумотларига кўра, Хитойнинг хом нефть импорти июл ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга пасайган. Хитой дунёдаги энг йирик хом нефть импортчиси ҳисобланади.

Бозорлар АҚШнинг нефть етказиб бериш бўйича ҳафталик ҳисоботларини, биринчи навбатда, Америка Нефть Институтининг Гринвич вақти билан 20:30 (Нур-Султан вақти билан чоршанба куни 02:30) да эълон қилинишини кутмоқда. Яқин келажакда таҳлилчилар хом нефть захираларининг 400 минг баррелга бироз қисқаришини кутишмоқда.

Фото: www.reyters.cоm

Муаллиф: Арсен Ўтешев


Йилнинг энг иссиқ ҳафтаси Бельгияда кутилмоқда
9 Август 07:29

Йилнинг энг иссиқ ҳафтаси Бельгияда кутилмоқда

BRUSSEL. Kazinform – Душанба куни иссиқ об-ҳаво туфайли Франциянинг тўрт департаментида хавфнинг «тўқ сариқ» даражаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Француз ОАВларининг ёзишича, огоҳлантиришлар Гар, Жиронде, Ло ва Гаронна ва Воклюз департаментларида тарқатилади. Сешанба куни Франциянинг жанубий ҳудудларида ҳаво ҳарорати 33-38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Бельгияда бу ҳафта бу йилги энг иссиқ бўлади. Қироллик метеорология институти келгуси етти кун йилнинг энг иссиқ куни бўлишидан огоҳлантирмоқда.

Чоршанба кунидан бошлаб мамлакатда иссиқ ҳаво ҳарорати 30 даражадан юқори бўлиши мумкин. Иссиқ тўлқин кейинги ҳафта бошигача давом этади.

Голландияда ҳам худди шундай об-ҳаво кутилмоқда. Голландия об-ҳаво прогнозларига кўра, шу ҳафтанинг ўрталарига келиб мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати Целсий бўйича 30 даражадан ошади, қурғоқчилик эса ойнинг иккинчи ярмигача давом этади. Шу муносабат билан ҳукумат ўтган ҳафтада сув танқислигини расман эълон қилди.

Голландия матбуотининг ёзишича, Рейн, Маас ва Эйссел дарёларида ҳозирда сув сатҳи паст, бу эса юк ташишга қийинлаштиради.




Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Бельгияда вазн ташлаш учун диабетга қарши дори-дармонларни қўллашдан хавотирда
8 Август 18:41

Бельгияда вазн ташлаш учун диабетга қарши дори-дармонларни қўллашдан хавотирда

BRUSSELS. Kazinform - Бельгияда қандли диабет билан касалланган одамларни бирлаштирган Диабет лигаси маҳаллий шифокорларни оғир хасталиги бўлмаган одамларга Оzempic дори буюришни тўхтатишга чақирмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Фламанларнинг VRT телевидениеси хабар беришича, Оzempic препарати 2-тоифа қандли диабетга чалинган одамларда қондаги қанд миқдорини тартибга солишга мўлжалланган. Бироқ, препарат диабетга чалинган бўлмаган, аммо ўз вазнининг қўшимча килограммини йўқотмоқчи бўлган одамлар орасида машҳурдир.

Бельгияда Оzempicга талаб сезиларли даражада ошди ва ўткир касалликни назорат қилиш учун унга чиндан ҳам муҳтож бўлганлар дорихоналарда дори топиш қийинлашмоқда, дея хабар беради телеканал.

Бельгия фармацевтлари томонидан дори воситалари мавжудлигини текшириш учун фойдаланилган маҳаллий веб-сайтда препаратнинг 9 сентябргача захирада қолмаганлиги кўрсатилган. Қандли диабет лигаси вакили Люк Байснинг айтишича, препарат вазн ташлаш учун ҳам ишлатилиши мумкин. «Бунинг учун дори самарали эканлиги ҳақида илмий далиллар мавжуд, аммо у Бельгияда вазн ташлаш учун даволаш сифатида тан олинмайди», - дейди у.

Бельгия умумий фармацевтика федерациясидан Майкл Сторм VRTга «баъзи умумий амалиёт шифокорлари Оzempicни вазн ташлаш учун дори сифатида буюришларини» айтди. Унинг қўшимча қилишича, бу маълум даражада талабнинг ошишини тушунтиради. Бироқ, мутахассиснинг фикрига кўра, препарат диабетга чалинганлар учун бошқа дориларга қараганда қулайроқдир, чунки уни камроқ қабул қилиш керак.

Талаб юқори бўлганлиги сабабли дори ишлаб чиқарувчиси маҳаллий шифокорларни бундан буён семиз, аммо қандли диабетга чалинган одамларга ёзмасликка чақирди. Бундан ташқари, Бельгия Диабет Лигаси энди бу чақирувни қўллаб-қувватлади.

Фото: vrt.bе

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Янгиликлар

Архив