Бельгияда вазн ташлаш учун диабетга қарши дори-дармонларни қўллашдан хавотирда
8 Август 18:41

Бельгияда вазн ташлаш учун диабетга қарши дори-дармонларни қўллашдан хавотирда

BRUSSELS. Kazinform - Бельгияда қандли диабет билан касалланган одамларни бирлаштирган Диабет лигаси маҳаллий шифокорларни оғир хасталиги бўлмаган одамларга Оzempic дори буюришни тўхтатишга чақирмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Фламанларнинг VRT телевидениеси хабар беришича, Оzempic препарати 2-тоифа қандли диабетга чалинган одамларда қондаги қанд миқдорини тартибга солишга мўлжалланган. Бироқ, препарат диабетга чалинган бўлмаган, аммо ўз вазнининг қўшимча килограммини йўқотмоқчи бўлган одамлар орасида машҳурдир.

Бельгияда Оzempicга талаб сезиларли даражада ошди ва ўткир касалликни назорат қилиш учун унга чиндан ҳам муҳтож бўлганлар дорихоналарда дори топиш қийинлашмоқда, дея хабар беради телеканал.

Бельгия фармацевтлари томонидан дори воситалари мавжудлигини текшириш учун фойдаланилган маҳаллий веб-сайтда препаратнинг 9 сентябргача захирада қолмаганлиги кўрсатилган. Қандли диабет лигаси вакили Люк Байснинг айтишича, препарат вазн ташлаш учун ҳам ишлатилиши мумкин. «Бунинг учун дори самарали эканлиги ҳақида илмий далиллар мавжуд, аммо у Бельгияда вазн ташлаш учун даволаш сифатида тан олинмайди», - дейди у.

Бельгия умумий фармацевтика федерациясидан Майкл Сторм VRTга «баъзи умумий амалиёт шифокорлари Оzempicни вазн ташлаш учун дори сифатида буюришларини» айтди. Унинг қўшимча қилишича, бу маълум даражада талабнинг ошишини тушунтиради. Бироқ, мутахассиснинг фикрига кўра, препарат диабетга чалинганлар учун бошқа дориларга қараганда қулайроқдир, чунки уни камроқ қабул қилиш керак.

Талаб юқори бўлганлиги сабабли дори ишлаб чиқарувчиси маҳаллий шифокорларни бундан буён семиз, аммо қандли диабетга чалинган одамларга ёзмасликка чақирди. Бундан ташқари, Бельгия Диабет Лигаси энди бу чақирувни қўллаб-қувватлади.

Фото: vrt.bе

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив