Беларусда қуролли кучларни тўсатдан текшириш бошланди
4 Май 18:49

Беларусда қуролли кучларни тўсатдан текшириш бошланди

МINSK. Кazinform - Чоршанба куни Беларусь Қуролли Кучлари реакция кучларини тўсатдан текшириш бошланди, дея хабар бермоқда Kazinform Beltaга таяниб.

«Беларусь Қуролли Кучларида реакция кучларини кутилмаганда текшириш бошланди. Ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар жанговар шай ҳолатга келтириш, марш ўтказиш ва жанговар тайёргарлик вазифаларини бажариш масалаларини ишлаб чиқади», — дейилади Беларусь Мудофаа вазирлиги хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, текшириш давомида қўшиннинг юзага келиши мумкин бўлган инқирозли вазиятларга тезкор жавоб беришга тайёрлиги ва қобилияти баҳоланади. Ҳарбийлар нотаниш ерларда тез ўзгарувчан муҳитда ҳаракат қилади. Минск, шунингдек, текширишга жалб қилинган кучлар таркиби босқичма-босқич ошириб борилиши, бу уларнинг ҳарбий таҳдидларга қуруқликда ва ҳавода бардош бериш қобилиятини синаб кўриш имконини беришига ҳам эътибор қаратди.

Беларусь Мудофаа вазирлиги давом этаётган тадбирларни қўшинларни тайёрлашнинг энг самарали шаклларидан бири деб атади.

«Текширув бутун Европа ҳамжамиятига ҳам, хусусан қўшни давлатларга ҳам хавф туғдирмайди», — деди вазирлик.

Матбуот хизмати умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида ҳарбий техникалар ҳаракати туфайли ҳаракат қийинлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив