Беларуслик космонавт аёл парвозга тайёрланмоқда

Редактор:  
Ляззат Сейданова
26 Декабрь, 12:28

Беларуслик космонавт аёл парвозга тайёрланмоқда

ASTANA. Kazinform – Беларусь Республикасининг биринчи космонавти коинотга учишга тайёрланмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2023 йил кузида Бойқўнғирдан Халқаро космик станцияга (ХКС) навбатдаги экспедиция таркибида Беларусь вакили ҳам бўлиши режалаштирилган. Ю. Гагарин номидаги Космонавтларни тайёрлаш маркази (КТМ) маълумотларига кўра, беларуслик номзодлар 19 декабрдан бошлаб тиббий кўрикнинг якуний босқичидан ўтмоқда.

Космосга парвоз қилиш учун юздан ортиқ номзодлар бор эди. Беларусь Миллий академияси Роскосмосга 29 номзодни танлаб олди. Ва учишга тайёрлашдан олдинги машғулотлар учун фақат икки киши танланади.

Тиббиёт маркази раҳбари Максим Харламовнинг айтишича, 28 декабр куни Бош тиббий комиссия йиғилиши бўлиб ўтади. Унда номзодларнинг космик парвозлар бўйича кейинги машғулотларга яроқлилиги бўйича тавсиялар берилган. Асосий ва ёрдамчи экипажга номзодлар Янги йилдан кейин аниқланади.

Беларусь Республикасининг биринчи космонавти 2023 йил октябр ойида Бойқўнғир космодромидан «Союз МС-24» космик кемаси билан парвоз қилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, коинотга уч нафар Беларусь фуқароси учган, улар - совет космонавтлари Петр Климук, Владимир Коваленок ва Роскосмос космонавти Олег Новицкийдир.

Муаллиф: Сара Кабиқизи