ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси коронавирусга қарши эмланган фуқаролар сони бўйича статистик маълумотларни очиқлади, дея хабар беради Kazinform вазирлик Telegram-каналига таяниб.
«26 сентябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши I компонент билан 10 833 827 (+40) киши, II компонент билан 10 589 218 (+67) киши эмланди», - дейилади хабарда.
ҚР ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, ревакцинациядан 5 523 676 (+246) киши ўтди.