ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар валютаси 1,26 тенгега арзонлашган, 1 доллар эса 447,73 тенгега тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 24 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 449,22 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448,5 тенгедан сотилмоқда, харид нархи - 452 тенге.
Астанада сотиш нархи - 447,3 тенге, сотиб олиш нархи - 450,3 тенге.
Алматида Россия рубли 5,75 - 6 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 5,85 – 5,92 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова