Биржада доллар курси 3,49 тенгега пасайди

Автор:  
Бекабат Узаков
15 Февраль, 18:40

Биржада доллар курси 3,49 тенгега пасайди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кечки савдо маълумотларига кўра, доллар курси 3,49 тенгега пасайиб, 1 доллар 447,28 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 15 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 451,17 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси –ь 448 тенге, сотиб олиш курси эса 452 тенгени ташкил қилмоқда.

Астана шаҳрида сотиш нархи - 447 тенге, сотиб олиш нархи - 449,5 тенге.

Алматида Россия рубли 5,9 - 6,15 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 6,95 – 6,02 тенгега сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид