БМТ Бош котиби МО давлатларининг Глобал аксилтеррор стратегиясига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади
3 Март 19:46

БМТ Бош котиби МО давлатларининг Глобал аксилтеррор стратегиясига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади

TASHKENT. Kazinform – Халқаро ташкилотлар Марказий Осиё давлатларининг терроризмга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Бундай фикрни халқаро ташкилотлар вакиллари «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусидаги юқори даражадаги конференция чоғида билдиришди, деб ёзади Kazinform мухбири хабар беради.

Конференция иштирокчиларига видеомурожаати чоғида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўн йил аввал Марказий Осиёда Глобал стратегияни амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилган ва уни БМТ билан изчил ҳамкорликда изчил амалга ошираётган Марказий Осиё давлатларининг ҳиссасини юқори баҳолади.

Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжат Терроризмга қарши глобал стратегиянинг тўртта йўналиши бўйича техник ёрдам кўрсатишда муҳим восита бўлган.

«Конференция Марказий Осиё давлатларининг терроризм таҳдидининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги сиёсий иродасини намойиш этади», - деди Антониу Гутерриш.

БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковнинг айтишича, Марказий Осиё давлатлари қўшни давлатларга террорчилик таҳдидлари тарқалишининг олдини олишда катта маъсулиятни ўз зиммаларига олган.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши глобал стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси кейинчалик бошқа минтақаларни ҳам шундай қадам ташлашга ундаган биринчи минтақавий ҳужжат бўлди. Бу Марказий Осиё давлатлари томонидан берилган минтақавий ҳамкорликнинг ноёб намунасидир, – деди В.Воронков.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив