БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Қозоғистонга келади

Редактор:  
Ляззат Сейданова
12 Март, 11:27

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Қозоғистонга келади

ASTANA. Kazinform – БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк 13 мартдан бошлаб Марказий Осиёнинг икки давлати таклифига биноан беш кунлик ташриф билан Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлади, дея хабар беради Kazinform.

Олий комиссар 16-17 март кунлари Қозоғистонга ташриф буюради. У 17 март куни Астана шаҳрида матбуот анжумани ўтказади. Унда фақат ОАВ вакиллари иштирок этади.

Фолькер Тюрк Қорақалпоғистоннинг пойтахти - Нукис шаҳрига ҳам ташриф буюради ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллигига бағишланган тадбирда нутқ сўзлайди.